Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусободда ИИББ ходимлари иштирокида зиддият юзага келди

Юнусободда ИИББ ходимлари иштирокида зиддият юзага келди

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари орасида содир бўлган келишмовчилик видеоси тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 13 декабрь куни тахминан соат 15.00 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ 5-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари – подполковник Ш. Алимкулов ва капитан Д. Мажидов «Универсам» савдо комплекси яқинидаги ер ости йўлагида ноқонуний савдо билан шуғулланувчи аёл, эркак ва йигитга савдони тўхтатиб, савдо молларини йиғиштириш ва йўлакни фуқаролар учун бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш берган.

ИИББга кўра, ўртада жанжал кўтарилиб, йигит ички ишлар органлари ходимлари билан муштлашмоқчи бўлган. Зиддият кучайиб йигит воқеа жойига етиб келган патруль-пост хизмати ходимининг юзига урган.

«Шу сабабли ходимлар йигитнинг қўлларига кишан солишга мажбур бўлишган ва уч нафар тартиббузарлар шахсларини аниқлаш ва кейинги суриштирувлар учун 5-сон ИИБга олиб кетилган», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, интернет тармоғида тарқалган видеода ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатган А. Х.нинг қўлга олиниши тасвирга тушган. Ерда ётган аёл – 42 ёшли Х. Т. савдо моллари сумкасининг устига ётиб, ходимлар уни ички ишлар бўлимига олиб кетишига қаршилик кўрсатмоқчи бўлган.

Ҳодиса юзасидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг