Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимизда пандемия бошидан бери кузатилмаган нохуш рекорд қайд этилди

Юртимизда пандемия бошидан бери кузатилмаган нохуш рекорд қайд этилди

Фото:«Sputnik»

Мамлакатимизда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилди. 2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125784 (+789) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
75 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
23 нафари Андижон вилоятида,
16 нафари Бухоро вилоятида,
79 нафари Жиззах вилоятида,
25 нафари Қашқадарё вилоятида,
16 нафари Навоий вилоятида,
32 нафари Наманган вилоятида,
78 нафари Самарқанд вилоятида,
25 нафари Сирдарё вилоятида,
89 нафари Сурхондарё вилоятида,
72 нафари Фарғона вилоятида,
42 нафари Хоразм вилоятида,
105 нафари Тошкент вилоятида,
112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг