Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Заиф эшитувчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон йирик ҳисобда енгилди

Заиф эшитувчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон йирик ҳисобда енгилди

Фото: www.the-uff.com

Жанубий Кореянинг Чангвун шаҳрида заиф эшитувчилар ўртасида 4-Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг «А» гуруҳида Жанубий Корея, Малайзия, Япония терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. «В» гуруҳида эса Эрон, Тайланд, Саудия Арабистони, Кувайт ва Уммон термалари кураш олиб бормоқда.

Вакилларимиз дастлабки иккита ўйинда мағлуб бўлишганди. Японияга қарши 0:2, Малайзияга қарши эса 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг бугун Жанубий Корея термаси ҳам терма жамоамиздан йирик ҳисобда устун келди.

Мусобақа форматига кўра иккита гуруҳдаги 9та жамоа ичида дастлабки 5та ўринни эгаллаган жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

Энди вакилларимиз эртага 4 май куни «В» гуруҳидаги Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг