Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиотада ҳарбий шаҳарча қурилди (видео)

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрган эди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» канали махсус видеорепортаж тайёрлади.

Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони томонидан берилган топшириққа мувофиқ, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда ҳарбий қисм қайта ташкил этилиб, янги замонавий ҳарбий шаҳарчада жойлаштирилган эди.

Президент бу ердаги шароитлар, ўқув-тарбия жараёни, замонавий таълим воситалари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари қай даражада жорий этилгани билан танишди.

Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Фанлар академияси раҳбарияти, техника йўналишидаги етакчи олий таълим муассасалари ректорлари билан суҳбат қурди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг