Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зангиотада сувдан мақсадсиз фойдаланганлар жавобгарликка тортилди

Зангиотада сувдан мақсадсиз фойдаланганлар жавобгарликка тортилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Зангиота туман бўлими томонидан тумандаги қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари ўртасида ўтказилган қатор тадбирлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан керакли кўрсатмалар берилиб, ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли чоралар кўриб келинмоқда.

Жумладан, Зангиота тумани Туркистон массивида “Ҳ” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги ҳудуддаги Сув истеъмолчилари уюшмаси билан шартнома тузмасдан сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб, оқиб кираётган сувни қаровсиз ҳолда қолдириб коллектор-дренаж тармоғига мақсадсиз оқизиб қуйилгани аниқланган.

Уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги низомининг 43, 50, 52, 53-бандлари талаби бузилгани тушунтирилган.

Юқоридаларга асосан, “Х” фермер хўжалиги раҳбари Т.Ҳ. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўғатилиб, туман маъмурий судига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг