Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зангиоталик 9 ёшли болакай мактабга қабул қилинди

Зангиоталик 9 ёшли болакай мактабга қабул қилинди

Фото: «Оила даврасида» газетаси

Кеча, дастлаб «Оила даврасида» газетасида кўтарилган «Кўчада қолган бола» мақоласи асосида «Бир муаммо изидан. Зангиоталик болакайни нега мактабга қабул қилишмаяпти?» номли мақола эълон қилган эдик.

Халқ таълими вазирлигидан бизга маълум қилишларича, ушбу муаммо Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилган ва бугуннинг ўзида ижобий ҳал этилган.

«Тўққиз ёшли Омонов Бахтиёр Зангиота туманидаги 33-сонли мактабнинг 2-синфига қабул қилинди. Ўқувчини таълим муассасасига қабул қилишда зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига ариза билан мурожаат қилинди.

Ҳозир Бахтиёр тенгдошлари билан бирга таълим олмоқда, янги муҳитга мослашиш ҳамда қолдирилган мавзуларни ўзлаштиришда унга мактаб психологи ва синф раҳбари яқиндан ёрдам бермоқда. Шу ўринда, вазирлик томонидан барча ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари раҳбарларига 7 ёшга тўлган ҳар бир бола Конституциямиз билан кафотланган бепул таълим олишга ҳақли экани ва бу ҳуқуқни таъминлашда барча даражадаги раҳбарлар шахсан масъул экани яна бир бор эслатилди», — дейилади вазирлик маълумотида.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг