Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

56 фоиз французлар Ислом дини француз жамияти нормаларига мос келишини таъкидлади

56 фоиз французлар Ислом дини француз жамияти нормаларига мос келишини таъкидлади

Фото: «lejdd.fr»

Франциянинг Жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 56 фоиз французлар Ислом динининг француз жамияти нормаларига мос келишини таъкидлаган. Бу эса Францияда Исломга муносабат ўзгараётганидан дарак бермоқда, дея хабар қилади «Европа 1» радиоси.

Радионинг якшанба куни чиқадиган «Journal du Dimanche» нашри учун 2-3 февраль кунлари ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 56 фоизи Ислом дини француз жамияти нормаларига мос келишини айтган бўлса, 43 фоиз иштирокчи аксинча фикрда. Қатнашчиларнинг 1 фоизи бу борада бирор-бир жавоб беришни истамаган. Институт 2016 йил сентябрь ойида ҳам худди шундай сўров ўтказган ва ўшанда 56 фоиз французлар Ислом дини француз жамияти нормаларига мос эмас, дея жавоб берганди. 44 фоизи эса бунинг аксини айтишган.

Ушбу натижаларга қарамасдан, Ислом французлар орасида уларнинг сиёсий қарашлари туфайли баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Франция Республикачилар партияси тарафдорларининг 63 фоизи ва Миллий Фронт партияси тарафдорларининг 62 фоизи Ислом динини француз жамияти нормаларига мос эмас деб топган бўлсалар, Социалистик партиянинг 73 фоиз, Бўйсунмас Франция партиясининг 60 фоиз ва амалдаги президент Эммануэл Макроннинг Олға, Республика партиясининг 58 фоиз тарафдорлари бу сафарги сўровда аксинча, Ислом француз жамияти нормаларига мос келади, деб жавоб берганлар.

Телефон орқали ўтказилган ушбу сўровда 18 ёшдан юқори бўлган 1002 нафар киши қатнашган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг