Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Индонезия элчисини қабул қилди

Абдулазиз Комилов Индонезия элчисини қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун, 13 март куни Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Сунарио Картадинатуни қабул қилди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Элчи Вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида сўнгги икки йилда Ўзбекистон — Индонезия мулоқоти янги босқичга кўтарилгани ва бунга икки давлат раҳбарларининг 2017 йилда Пекин шаҳридаги учрашувида замин яратилгани қайд этилди.

2018 йилда ўзаро савдо айланмаси 1,8 баробарга ўсди, Индонезиянинг етакчи иқтисодий тузилмалари Ўзбекистонда кимё соҳасидаги йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришди, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш кластерларини яратишда, Самарқанд вилоятида меҳмонхонани таъмирлаш ишларида иштирок этмоқда. Шунингдек, бир давлатнинг фуқаролари иккинчисига ташриф буюрганда бир-бирлари учун 30 кун муддатгача бўлган даврга визалар бекор қилди.

Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг