Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aбдулазиз Камилов БAA вазири билан телефонда мулоқот қилди

Aбдулазиз Камилов БAA вазири билан телефонда мулоқот қилди

2021 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Бирлашган Aраб Aмирликларининг Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий ва туризм соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратган ҳолда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатларнинг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг