Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов узоқ танаффусдан сўнг кўриниш берди

Абдулазиз Комилов узоқ танаффусдан сўнг кўриниш берди

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фархан бин Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Саудия ахборот агентлиги хабар тарқатган.

22 май куни бўлиб ўтган суҳбатда Саудия томони Абдулазиз Камиловни Ўзбекистон президентининг махсус вакили деб қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов шу йилнинг март ойида Сенатдаги чиқишидан сўнг, бир муддат кўринмай қолганди. Сўнгра унинг даволанаётгани хабар қилинганди.

Кейинчалик президент фармони билан у Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланган, ТИВга раҳбарлик эса Владимир Норов зиммасига юклатилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг