Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари билан учрашди

Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари билан учрашди

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 10 февраль куни Теҳрон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Вазирлар томонларни қизиқтирган барча соҳаларда Ўзбекистон-Эрон алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Эрон Ташқи ишлар вазири билан учрашув
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Шунингдек, бугун, 12 февраль куни Деҳли шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан ҳам учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг сиёсий, ишбилармон ва бошқа доиралари орасида икки мамлакат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қизиқиш ошаётганлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи фирма ва компаниялари вакиллари учун шарт-шароит яратиш ва улар ўртасидаги алоқаларни ўзаро қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилди.

Ҳиндистон томони Афғонистон бўйича Тошкент форумини ўтказишга оид Ўзбекистон ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг