Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абрамович Британия ҳукуматининг санкцияларига дучор бўлиши мумкин

Абрамович Британия ҳукуматининг санкцияларига дучор бўлиши мумкин

Фото:«24smi.org»

Лондоннинг «Челси» клуби хўжайини Роман Абрамович Буюк Британия ҳукумати тузадиган санкциялар рўйхатидан жой олиши мумкин. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар қилмоқда.

«The Times» нашри маълумотларига кўра бош вазир Тереза Мэй Абрамович ва бошқа рус бизнесменларига қарши махсус чоралар ишлаб чиқмоқда.

2018 йилда ҳукуматга хорижий мулкдорларнинг кўчмас мулклари ва активлари ҳақидаги маълумотларни олиш ҳуқуқи берилган эди. Агар россиялик бизнесменлар капиталининг манбасини ошкор қилмаса уларнинг мол-мулки хатланиши мумкин.

Абрамович «Челси»га 2009 йилдан бери эгалик қилади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг