Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Adidas» концерни раҳбари Ғарбни Россия билан муносабатларни яхшилашга чақирди

«Adidas» концерни раҳбари Ғарбни Россия билан муносабатларни яхшилашга чақирди

Каспер Рорштед — «Adidas» концерни раҳбари

Фото: «Rte.ie»

«Adidas» концерни раҳбари Каспер Рорштед Ғарбни Россия билан муносабатларни яхшилашга чақирди. Бу ҳақда у «Frankfurter Allgemeine Zeitung»га интервю берди, дея ёзади ТАСС.

«Санкциялар билан фақатгина Россияни жазолаймиз, деб ўйлайдиганлар хато қилади. Бу Ғарбда ҳам кўплаб иш ўринларининг қисқаришига олиб келади», дея айтиб ўтди компания раҳбари. Шунингдек, у «Сиёсатчилар бу таъсирлар ҳақида фақатгина сукут сақламоқдалар», — дея қўшимча қилди.

Ушбу санкцияларга қаршилиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай деди: «Мен бундай демадим. Мен фақат Россия билан муносабатларга ечим топиш кераклигига чақираман». Унинг сўзларига кўра, узоқ вақт мобайнида бундай «бир-бирига орқа ўгириб» юриб бўлмайди.

«Adidas» раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг Португалиядан Москвагача эркин бозор яратиш ҳақидаги чақириғини эслатиб қўйди. «Путиннинг қиладиган иши ҳаммага ёқиши шарт эмас, аммо Европа манфаатлари учун Россия билан яқинлашиш лозим», дея ҳисоблайди Рорштед.

«Россия мени кўп йилардан буён ўзига жалб қилиб келади, мен бу мамлакатни жуда яхши биламан, унинг одамлари менга ёқади, маданият жиҳатидан Россия кўпроқ Европага яқин туради деб ҳисоблайман», — деб айтган у.

Бундан ташқари, Рорштед Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг ажойиб тарзда ташкил этилишига ишонади. «2018 йилги жаҳон чемпионати муваффақиятли тадбир бўлади, биз жуда яхши ташкил этилган чемпионатни кўрамиз», — деди у. Концерн раҳбари Конфедерациялар кубоги давомида руслар ўзларининг ташкилий қобилиятларини исботлаганини эслатди.

«Кўплаб мухлислар олдинда турган ажойиб футбол шоусидан баҳраманд бўлишади ва уларга сиёсатнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ», — дейди Рорштед.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг