Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Адолат» СДПга янги раҳбар сайланди

«Адолат» СДПга янги раҳбар сайланди

Маълумки, «Адолат» СДП раҳбари Наримон Умаров Сенат қўмитаси раиси сифатида иш бошлаганди. 

Бугун ўтаётган Партия Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари V пленумида Н.Умаровни ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этиш хамда унинг ўрнига янги раис номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилган. 

Ушбу лавозимга Баҳром Абдуҳалимов номзоди тасдиқланди.

Баҳром Абдуҳалимов  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича вице-президенти (2017 йилдан ҳозирги вақтгача).

Тарих фанлари доктори.

Марказий Осиё тарихи ва шарқшунослик соҳасидаги олим. 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1981 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ни тамомлаган.

ЎзР ФА Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, шу жумладан 2 та монография муаллифи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг