Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

#UzAfg2018. Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ва «Толибон» музокарасини Ўзбекистонда ташкил этишга тайёрмиз»

#UzAfg2018. Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ва «Толибон» музокарасини Ўзбекистонда ташкил этишга тайёрмиз»

Фото: Twitter / Komil Allamjonov

Хабар берганимиздек, «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди. Давлат раҳбари Афғонистонда тинчликни таъминлаш хусусида фикр билдирди:

— Ўз-ўзидан равшанки, Афғонистон ичидаги сиёсий жараёнларни бошлашни энди орқага суриб бўлмайди. Бу жараённи чўзиш яна кўплаб бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига олиб келади.

Тинчлик жараёнининг муваффақиятли бўлишини таъминлаш учун афғонистонликларнинг ўзларига ташаббус кўрсатиш, музокаралар қандай форматда, қачон ва қаерда олиб борилиши бўйича танлаш имконини бериш керак.

Бу ўринда гап, аввало, қуролли мухолифат томонидан ҳам жанговар ҳаракатлар олиб боришдан воз кечилиши ва ўт очишни тўхтатиш режимига сўзсиз риоя қилиниши ҳақида бормоқда.

Афғонистоннинг келгусида тинч тараққиёти учун умумий масъулиятни ҳис этган ҳамда ўзбек ва афғон халқининг азалий дўстлик алоқаларига таянган ҳолда, биз Ўзбекистон ҳудудида тинчлик жараёнларининг исталган босқичида Афғонистон ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ташкил этиш учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз.

Мухолифат тинч музокараларда иштирок этадиган ва миллий келишувга эришилган тақдирда Афғонистоннинг сиёсий ҳаётига мухолифатнинг интеграциялашуви учун барча шароитларни яратиш зарур бўлади.

Қуролли мухолифат вакиллари, жумладан, толиблар ҳам афғон жамиятининг бир қисми ва Афғонистон фуқаролари сифатида ўз мамлакати келажагини белгилаш учун овоз бериш ҳуқуқига эга.

Бу борада мамлакатда парламент ва президентлик сайловларигача бўлган даврда афғонлар ўртасида ўзаро мулоқотни бошлаш ва шу тариқа жамиятнинг барча қатламлари, жумладан, мухолифатдаги кучларга ҳам янги Афғонистон давлатини қуришда тўлақонли иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратиш ғоят муҳимдир.

Минтақавий даражада – аввало Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Марказий Осиё давлатларининг қўллаб-қувватлаши билан томонлар ўртасида мустаҳкам келишувни таъминлашга эришиш зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг