Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкадан келибоқ Андижонга! Президент йил бошидан бери 40 минг километрдан ортиқ йўл босиб ўтди

Америкадан келибоқ Андижонга! Президент йил бошидан бери 40 минг километрдан ортиқ йўл босиб ўтди

Давлатимиз раҳбари АҚШ президенти Дональд Трамп билан.

Фото: «Sputnik»

Ҳеч бир давлат раҳбари иш жараёнининг тиғизлиги бўйича Шавкат Мирзиёевга тенг кела олмайди. Баҳслашмоқчи бўлганлар марҳамат, ўз маълумотлари билан бўлишсинлар. Биз, «Хabar.uz» ахборот таҳлилий портали ходимлари, Президентнинг йил бошидан буён уюштирган сафарларини таҳлил қилиб чиқдик ва натижадан ҳайратга тушдик.

Шавкат Мирзиёев АҚШдан қайтганидан кейин эртасигаёқ Андижон сари сафар қилганида кўпчилик ҳайрон қолганди: «шундай узоқ сафардан кейин озроқ дам олса бўлмасмиди...». Йўқ. Дам олишга одатланмаган ва шу ватаннинг равнақи йўлида тиним билмаган инсонга бундай ўйлар ёт шекилли. Гапларимиз баландпарвоз туюлдими?!

Келинг, биргаликда Президентнинг йил бошидан буён уюштирган сафарлари рўйхатини оламиз ва масофаларни тахминан ҳисоблаб чиқамиз. Биз айнан шундай қилдик ва Шавкат Мирзиёев 2018 йил бошидан буён камида 40000 километр масофани босиб ўтганига амин бўлдик. Бу сафарлар орасида Тошкентдан Остона (1600+1600 км), Лондон орқали Вашингтон (деярли 22000 км) масофалари салмоқли ўрин эгаллайди. Бундан ташқари Тожикистонга, Хивага, Сурхондарёга, Бухорога (уч марта) сафарлар ҳам борки, улар ҳам умумий масофага анчагина ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, биз фақат эълон қилинган сафарлар бўйича масофаларни қўшиб чиқдик ва бу рақамлар мутлақ тўғри деган фикрдан йироқмиз. Ҳудудлар ўртасидаги масофаларнинг ўртачаси олинди, туманлар орасидаги масофалар ҳам ҳисобланди, пойтахт ичидаги тадбирлар учун босиб ўтилган йўл умумий ҳисобга қўшилмади.

Тошкентдаги айрим халқаро тадбирлар сафарлар орасидаги иш тартиби билан қисман таништириш учун киритилди. Пойтахтда ўтказилган ва республика миқёсидаги йиғилишлар бу рўйхатдан жой олмаган, агар улар ҳам киритилганида Президентнинг бунча тадбирларга улгуришидан яна бир бор ҳайратланардик.

Демак сафарлар билан танишинг:

  • 2018 йил 5 январь. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифини бошлади.
  • 2018 йил 10 январь. Шавкат Мирзиёев ҳарбийларга яратилган шароитлар билан танишди.
  • 2018 йил 19 январь. Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига келди.
  • 2018 йил 19 январь. Шавкат Мирзиёев Ангор туманида бўлди.
  • 2018 йил 19 январь. Президент Шеробод туманига ташриф буюрди.
  • 2018 йил 28 январь. Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманига ташриф буюрди.
  • 2018 йил 28 январь. Президент Шаҳрисабз шаҳридаги «Дорут-тиловат» мажмуасини зиёрат қилди.
  • 2018 йил 30 январь. Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилишида иштирок этди
  • 2018 йил 9 февраль. Тошкент шаҳрида қатор тадбирларда қатнашди.
  • 2018 йил 16 февраль. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келди.
  • 2018 йил 17 февраль. Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги чиқиндини қайта ишлаш корхонасини бориб кўрди.
  • 2018 йил 2 март. Президент Кармана туманидаги «Karmana Golden Eggs» МЧЖ фаолияти билан танишди.
  • 2018 йил 9 март. Шавкат Мирзиёев Тожикистонда тантанали кутиб олинди.
  • 2018 йил 10 март. Шавкат Мирзиёев Тожикистон парламенти палатаси раисини қабул қилди.
  • 2018 йил 15 март. Остонада Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида муҳим тадбир бўлиб ўтди.
  • 2018 йил 17 март. Президент Самарқандга келди.
  • 2018 йил 17 март. Пастдарғом туманида фаоллар йиғилиши бошланди.
  • 2018 йил 21 март. Тошкентда Наврўз.
  • 2018 йил 21 март. Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан бирга Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида ҳам қатнашди.
  • 2018 йил 30 март. Президент Жиззах вилоятида.
  • 2018 йил 31 март. Шавкат Мирзиёев Манас қишлоғига келди.
  • 2018 йил 31 март. Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмларда.
  • 2018 йил 6 апрель. Тошкентдаги тадбирлар.
  • 2018 йил 13 апрель. Президент Сирдарёдаги «Бек кластер» корхонасида.
  • 2018 йил 13 апрель. Давлат раҳбари Янгиер шаҳридаги минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик заводда.
  • 2018 йил 19 апрель. Президент Бухорога ташриф буюрди.
  • 2018 йил 19 апрель. Президент очиб берган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси иш бошлади.
  • 2018 йил 19 апрель. Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишди.
  • 2018 йил 23 апрель. Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов қўшма баёнот имзолади.
  • 2018 йил 24 апрель. Президентлар Хивадаги тарихий обидаларни томоша қилишди.
  • 2018 йил 30 апрель. Ўзбекистон ва Туркия президентлари бизнес-форумга ташриф буюрди.
  • 2018 йил 1 май. Президентлар Бухорони зиёрат қилишди.
  • 2018 йил 2 май. Президент Наманганга келди.
  • 2018 йил 3 май. Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.
  • 2018 йил 3 май. Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси делегациясини қабул қилди.
  • 2018 йил 4 май. Ўзбекистон Президенти Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди.
  • 2018 йил 7 май. Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазирини қабул қилди.
  • 2018 йил 9 май. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.
  • 2018 йил 12 май. Ўзбекистон Президенти АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди.
  • 2018 йил 15 май. Ўзбекистон Президенти АҚШга жўнаб кетди (Лондон орқали).
  • 2018 йил 15 май. Ўзбекистон Президенти Лондонда Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди.
  • 2018 йил 16 май. Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга келди ва Доналд Трамп билан учрашди.
  • 2018 йил 17 май. Президент Вашингтондаги санъат галереясини кўздан кечирди.
  • 2018 йил 18 май. Президент Вашингтондан Тошкентга келди.
  • 2018 йил 19 май. Шавкат Мирзиёев Андижонга келди.
  • 2018 йил 20 май. Президент Тошкентга қайтди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг