Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда яна бир туман ҳокими ишдан кетди

Андижонда яна бир туман ҳокими ишдан кетди

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Жалақудуқ тумани ҳокими Содиқжон Турдиев саломатлиги туфайли ўз аризасига мувофиқ ишдан кетган.

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида аппарат йиғилиши бўлиб ўтган.

— Сўнгги пайтларда Содиқжон ака кўп касал бўлмоқда. Бир неча ойдан буён вазифасидан озод этишни илтимос қилиб келарди. Саломалиги кўтармагани боис, илтимосини қабул қилдик. Ўрнига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зокиржон Давроновни вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинладик, — дея изоҳ берган вилоят ҳокими.

Зокиржон Давронов 2017 йилдан буён Жалақудуқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ҳам ишдан ҳайдалганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг