Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкалик генерал: «АҚШ Марказий Осиё давлатлари барқарорлиги учун ҳамкорликка тайёр»

Америкалик генерал: «АҚШ Марказий Осиё давлатлари барқарорлиги учун ҳамкорликка тайёр»

21 февраль куни Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Қуролли Кучлари бош штаби бошлиқлари иштирокида бўлиб ўтган анжуман ўз ишини якунлади.

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Вотел тадбир сўнггида журналистларга баёнот берди.

Мудофаа вазирлиги матбуоти хабарига кўра, Вотел дастлаб, анжуманни ташкиллаштиришда беғараз ёрдам кўрсатган Ўзбекистон Президенти ҳамда Мудофаа вазирлигига миннатдорчилик билдирган.

«Мазкур анжуманни ўтказишда Ўзбекистоннинг АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигига кўрсатаётган ёрдами Марказий ва Жанубий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим роль ўйнайди. Минтақада хавфсизликни таъминлаш ҳамда барқарорлик учун таҳдидларга курашиш мақсадида йиғилган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларидан ҳам миннатдорман.

Америка Қўшма Штатлари минтақадаги ҳамкорларимизнинг суверенитети ва барқарорлигини таъминлашда, ўзаро муносабатларимизни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доим тайёр» деди америкалик генерал.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг