Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Асадни қўллаб-қувватлаётгани учун Россияга кўрсатиб қўймоқчи

АҚШ Асадни қўллаб-қувватлаётгани учун Россияга кўрсатиб қўймоқчи

Фото:«Politicio»

Бугун, 15 апрель куни АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсман Россия ташқи ишлар вазирлигига АҚШнинг Россияга нисбатан янги санкциялар тайёрлаётганини билдирувчи нома йўллади. Бу ҳақда «Lenta.ru» сайти «Коммерсант» газетаси хабарига асосланиб хабар бермоқда.

Газетанинг қайд этишича, АҚШнинг бундай қарорга келишига Россия ҳукуматининг Сурия президенти Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаётгани сабаб бўлган. АҚШ Асадни мамлакатда амалга оширилган кимёвий ҳужумда жавобгар деб билади.

Газетанинг ёзишича, мактубнинг биринчи қисмида 14 апрель куни АҚШ, Франция ва Буюк Британия томонидан амалга оширилган ҳужум сабаблари тушунтирилган. Вашингтон сурияликларга нисбатан қўлланган кимёвий ҳужумда Дамашқни айбдор деб билади ва халқаро ҳамжамият Асадни тўхтатиш учун керакли чораларни кўриши лозим деб ҳисоблайди. Хатнинг иккинчи қисмида эса у Москвани Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишидан огоҳлантиради.

Шунингдек, 14 апрель куни Россияга қарши тайёрланаётган санкциялар ҳақида Британиянинг «Daily Mail»  нашри ҳам Оқ уй маълумотларига таяниб хабар берган. Аммо АҚШ маъмурияти ва Молия вазирлиги бу борада бирор изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси 7 апрель куни Сурия ҳукумати томонидан содир этилган дея ҳисобланаётган кимёвий ҳужум ортидан АҚШ, Франция ва Буюк Британиядан иборат иттифоқчилар армияси Суриянинг бир нечта ҳарбий базасига ҳужум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг