Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо сектори бўйича баёнотини блоклади

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо сектори бўйича баёнотини блоклади

Фото: «pnp.ru»

«7 апрель куни АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Исроил чегарасида икки ҳафтадан буён давом этаётган вазият юзасидан тайёрлаган баёнотини блоклади. Бу ҳақда Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур журналистларга маълум қилди», — дея хабар бермоқда «РИА Новости».

«Афсус билан шуни маълум қилмоқчиманки, бир неча дақиқа олдин Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлатдан биттаси қарши овоз берди. Бу АҚШ томонидан масъулиятсиз қарор бўлди», — деган Мансур.

Унинг сўзларига кўра АҚШнинг бундай қарорлари Исроил армияси фаластинлик фуқароларга нисбатан зўравонликни давом эттиришига йўл очиб беради.

Ўз навбатида, Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Данни Данон БМТ ХКни ҲАМАСни минтақадаги вазиятни кескинлаштираётгани, болалар ҳаётини хавф остига қўйиб, улардан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани учун жавобгарликка тортишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафтадан буён жума кунлари Ғазо секторининг Исроил билан чегарасида Исроил агрессиясига қарши кўп минг кишилик «Буюк қайтиш марши» намойишлари бўлиб ўтмоқда. 30 март куни бошланган тўқнашувлар оқибатида 21 фаластинлик ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг