Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ давлат департаменти Россия билан алоқаларни яхшиламоқчи

АҚШ давлат департаменти Россия билан алоқаларни яхшиламоқчи

Фото: «Путин - Россия»

АҚШ давлат департаменти расмий вакили Хезер Науертнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Россия билан алоқаларни яхшилаш ниятида. Чунки умумий муаммоларни ҳал этиш учун бу нарса жуда муҳим элементдир, дея амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «РИА Новости».

«Россия ва АҚШ муносабатларини мураккаб ва чалкаш дея айтган бўлардим. АҚШ давлат котиби ҳам ўтган йили муносабатларнинг жуда ёмон ҳолатга келгани ҳақида маълумот берган эди. Аммо бизда биргаликда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бор. Масалан, Шимолий Корея муаммоси. Шунинг учун биз Россия билан алоқаларни яхшилашимиз керак», — деган давлат департаменти вакили.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг