Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Форс кўрфазидаги давлатларни можаронинг кучайишига йўл қўймасликка чақирди

АҚШ Форс кўрфазидаги давлатларни можаронинг кучайишига йўл қўймасликка чақирди

Фото: AP / Alex Brandon

«АҚШ Форс кўрфазидаги можароли вазиятдан ташвишда ва минтақа давлатларини уни кучайтирмасликка чақиради», — дея баёнот берди давлат котиби Рекс Тиллерсон. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Сешанба куни Вашингтонда олий даражадаги стратегик мулоқот доирасида Қўшма Штатлар ва Қатар ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Тиллерсоннинг таъкидлашича, музокаралар якунида учта ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда. Улар Ҳар йили мулоқот ўтказиш учун ўзаро тушуниш меморандуми, Ўзаро манфаатли масалалар бўйича қўшма декларация ва Одам савдосига қарши курашда ҳамкорлик қилиш учун ўзаро англашув меморандуми.

«Форс кўрфазидаги келишмовчиликлар бошланганига ҳадемай саккиз ой бўлади ва АҚШ ҳамон бундан ташвишланмоқда. Ушбу келишмовчиликлар минтақа давлатлари ва АҚШ учун ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий жиҳатдан салбий оқибатларга олиб келади. Биз бундай таранг вазиятдан хавотирдамиз. Минтақа давлатлари можарога ечим топиш учун ўзаро қарама-қаршиликни имкони борича камайтиришлари лозим», — дея таъкидлади АҚШ давлат котиби қатарлик ҳамкасблари билан бўлган учрашувда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг