Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ИШИДга қарши уруш тугаганига ишонмайди

АҚШ ИШИДга қарши уруш тугаганига ишонмайди

Фото: «Политикус»

Россия Сурияда «Ислом давлати» террорчи ташкилоти устидан ғалаба қозонилганини айтган бўлса-да, ушбу террорчилик гуруҳига қарши курашнинг тугаганига Қўшма Штатлар ишонмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Девид Саттерфилд ташқи ишлар бўйича Сенат мажлисида маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

— Россия Сурияда ИШИДга қарши кураш тугаган деб ҳисоблаши мумкин, аммо АҚШ ва унинг коалициядаги ҳамкорлари бу ҳаракатлар тамом бўлганига ишонишмайди, — деди у.

2017 йил 6 декабрда Россия Президенти Владимир Путин Суриядаги Фурот дарёсининг иккала қирғоғида ИШИД тўлиқ йўқ қилинганини эълон қилди ва 11 декабрь куни Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни буюрди. 22 декабрь куни Мудофаа вазири Сергей Шойгу президентга Суриядаги рус қўшинлари гуруҳини олиб чиқиш тўғрисидаги топшириқ бажарилганини айтди. Сурияда ҳарбий полициянинг учта батальони, томонларнинг яраштириш маркази ва Хумаймим ва Тартусдаги базалар қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг