Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ курдларга қурол етказиб беришни тўхтатади

АҚШ курдларга қурол етказиб беришни тўхтатади

Туркия Суриялик курдларнинг Америка Қўшма Штатлари томонидан қўллаб-қувватланишидан жиддий ташвишда эканини доим айтиб келади.

Фото: Телеграф

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастернинг Вашингтон бундан буён курдларга ҳарбий қуролар етказиб бермаслиги ҳақидаги баёноти ортидан Туркия АҚШдан амалий қадамларни кутмоқда. Бу ҳақда «Миллият» газетаси Туркиянинг ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлуга таяниб маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.

«Макмастернинг баёноти президент Трампнинг сўзларини тасдиғи бўлди. Энди биз амалий қадамларни кутмоқдамиз» деган вазир.

Жумадан шанбага ўтар кечаси Макмастер ҳамда Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган. Анадолу агентлигининг маълумотларига кўра, америкаликлар бундан буён Сурия ҳудудида ҳаракатланувчи курдларнинг Халқ мудофаа кучлари ҳамда Демократик иттифоқ гуруҳларига қурол-аслаҳа таъминотини тўхтатишларини маълум қилганлар. Калин, шунингдек, Туркиянинг миллий хавфсизликка таҳдид борасидаги хавотирларини ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлади. Суҳбат чоғида нотўғри маълумотларнинг тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилиши зарурлиги таъкидланди.

Туркия Суриялик курдларнинг Америка Қўшма Штатлари томонидан қўллаб-қувватланишидан жиддий ташвишда эканини доим айтиб келади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг