Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Мексика билан чегарада девор қуриш учун 1,6 миллиард доллар ажратади

АҚШ Мексика билан чегарада девор қуриш учун 1,6 миллиард доллар ажратади

Фото: «Гардиан»

АҚШ Конгресси Мексика чегараси бўйлаб девор қурилиши учун 1,6 миллиард доллар маблағ ажратади. Илгарироқ конгрессдаги ҳар иккала партия томонидан маъқулланган бюджет лойиҳасида шундай дейилади.  Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бу сумма Трамп маъмурияти сўраган 25 миллиард доллардан анча кам. Аммо бу мазкур лойиҳа учун бир доллар ҳам пул ажратилмаслиги учун курашган демократларнинг мағлубияти саналади.

Республикачиларнинг маълум қилишича, бу пулга ҳозирги пастак тўсиқлар ўрнига 90 мил(144 км)гача девор қуриш мумкин. Демократлар эса маблағ Трамп ваъда берган бетон деворлар қурилишига бориб етмайди деб ҳисобламоқда.

Контрабанда ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш учун Мексика билан чегарада девор қуриш президент Трампнинг сайлов олдидан берган асосий ваъдаларидан биридир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг