Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ молия вазири: «Россияга қарши санкциялар кутилган натижани берди»

АҚШ молия вазири: «Россияга қарши санкциялар кутилган натижани берди»

Фото:«ТАСС»

«АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Вашингтоннинг Россияга қарши санкциялари президент Доналд Трамп маъмурияти кутган натижани берди деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда «Fox Business» телеканалига берган интервюсида сўзлади», — деб ёзади «Lenta.ru».

«Россия бойлари ва сиёсатчиларига қарши жорий этган санкцияларимиз керакли натижани берди, — деди Мнучин. — Бу санкциялар жуда кучли қуролдир. Биз уларни қўллашдан қўрқмаймиз. Биз бу қуролларимиздан фойдаланамиз, аммо бу борадаги ғояларимизни бутун дунёга ошкор этмаймиз».

АҚШ Молия вазирлиги 6 апрель куни Россия тадбиркорлари ва мансабдорларига нисбатан янги санкцияларни қўллаган эди. Натижада Россияда фонд бозорининг қулаши ва рубл курсининг тушиши кузатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг