Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Қуролли кучлари генерали: «Суриядаги амалиётлар Россияга қуролларини синовдан ўтказиш имконини беради»

АҚШ Қуролли кучлари генерали: «Суриядаги амалиётлар Россияга қуролларини синовдан ўтказиш имконини беради»

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари корпуси қўмондони генерал Роберт Неллер.

Фото: «Ejercitos.org»

Россия Суриядаги амалиётлардан мудофаа тизимларини ҳақиқий жанговар вазиятда синаб кўриш ва баҳолаш учун фойдаланмоқда. Чунки унда худди Хитой каби сўнгги йилларда урушларда иштирок этиб тажриба орттириш имкони бўлмаган. Бу ҳақда 7 март куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари корпуси қўмондони генерал Роберт Неллер АҚШ конгресси вакиллар палатасининг маблағлар бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

«Мен улар Суриядаги амалиётлардан ўзларининг мудофаа тизимларини ҳақиқий жанговар ҳолатларда синаб кўриш мақсадида фойдаланаётганига аминман. Худди Хитой каби уларда ҳам бизда 17 йилдан буён давом этиб келаётган уруш тажрибаси йўқ. Шунга қарамай, улар (Россия ва Хитой) билан бўладиган уруш биз (АҚШ) иштирок этган урушлардан фарқ қилган бўлар эди», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг