АҚШ разведкаси: Лукашенко Россиянинг Беларусга таъсирини тўхтатиш учун Ғарб билан муносабатларини нормаллаштирмоқчи

АҚШ разведкаси: Лукашенко Россиянинг Беларусга таъсирини тўхтатиш учун Ғарб билан муносабатларини нормаллаштирмоқчи

Беларусь президенти Александр Лукашенко.

Фото: «Change.org»

«Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияни мамлакатга таъсирини тўхтатиш учун Минск ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни тартибга солмоқчи», — деган сешанба куни АҚШ Миллий разведкаси директори Даниел Коутс.  Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Беларусь президенти Александр Лукашенко хавфсизлик соҳасида Москва билан яқин ҳамкорликни давом эттиради. Бироқ у Россиянинг таъсирига тушиб қолмаслик учун Ғарб билан ҳам муносабатларини нормаллаштиришга уринишда давом этади», — дейилади Коутснинг АҚШ конгресси сенатининг разведка қўмитаси учун тайёрланган нутқида.

Коутснинг нуқтаи назари бўйича, Россия «Беларусни ўзи билан НАТО орасидаги муҳим буфер зона сифатида кўради». Россия «Минск билан Ғарб ўртасидаги муносабатларда ҳар қандай потенциал илиқликнинг олдини олишга ҳаракат қилади», — дейди АҚШ Миллий разведкаси директори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг