Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Россия, Эрон, Покистон билан Афғонистон бўйича разведка маълумотларини алмашишга тайёр

АҚШ Россия, Эрон, Покистон билан Афғонистон бўйича разведка маълумотларини алмашишга тайёр

Фото: David B. Gleason / «Flickr.com»

«Пентагон Россия, Эрон ва Покистон билан Афғонистон бўйича разведка маълумотларини алмашиши мумкинлигини истисно қилмаяпти», — деди Афғонистондаги НАТО ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Жеймс Ҳекер мухбирларга берган интервьюсида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Биз Россия, Эрон ва Покистон билан қандайдир умумий позицияга эгамизми-йўқми деб кузатиб турибмиз. Улар жуда кўплаб наркотиклар Афғонистондан ушбу мамлакатларга кириб бораётганини тушуниб туришибди. Эрон Афғонистондан келувчи сувга муҳтож. Шундай экан, биз кўриб чиқишимиз мумкин бўлган умумий нуқталар бор. Президент Доналд Трамп таъкидлаганидек, биз минтақавий давлатлар террорчиларга ёрдам бермаслиги учун босим ўтказмоқдамиз ва буни давом эттирамиз. Агар улар бизга ёрдам беришни истаса, улар билан ишлашимиз ва террористик тармоқлардан қутулиш учун разведка маълумотларини алмашамиз», — деди Ҳекер.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг