Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Россиянинг Марказий Осиёга таъсирини камайтириш учун пул ажратмоқчи

АҚШ Россиянинг Марказий Осиёга таъсирини камайтириш  учун пул ажратмоқчи

АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) мамлакат президентининг 2021 молия йилига мўлжалланган бюджети учун 41 миллиард долларга тенг маблағни талаб қилди. Бу ҳақда давлат департаменти сайтида хабар  берилди.

Бу иккала агентликка АҚШ фуқароларини ҳимоя қилиш, АҚШ фаровонлигини ошириш ва демократик жамиятларни ривожлантириш учун имконият яратади.

«Ривожланаётган давлатларнинг рақобати кучайгани сайин, АҚШ Ҳинд-Тинч океани стратегиясини қўллаб-қувватлашга интилмоқда. Мамлакат Хитой, Россия ва Эрон ҳукуматлари таъсирига қарши туриш; инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликларни ҳимоя қилиш; АҚШ чегаралари хавфсизлиги ва Америка иттифоқчиларига кучлироқ бўлишга ёрдам бериш учун ажратиладиган маблағ муҳим»- дея таъкидланади хабарда.

Дастурга кўра, Россиянинг таъсири энг зарарли деб топилмоқда. Шунинг учун унинг таъсири ва дезинформациясига қарши курашиш учун 763,8 миллион долларлик маблағ ажратилади. Шу ажратилган маблағнинг 24 миллион доллари Европа, Евросиё ва Марказий Осиёда дезинформация ва ташвиқотга қарши кураш учун ажратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг