АҚШ вице-президенти: «Биз КХДР билан музокараларга тайёрмиз»

АҚШ вице-президенти: «Биз КХДР билан музокараларга тайёрмиз»

Майк Пенс — АҚШ вице-президенти.

Фото: «Sputnik»

Вашингтон Шимолий Кореяга босимни давом эттиради, аммо музокаралар ўтказишга ҳам тайёр. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майк Пенс маълум қилди.

«Биз юқори босимни давом эттирамиз, аммо музокараларга ҳам доимо тайёрмиз», — дея таъкидлаган Пенс «Washington Post»га берган интервючида. Ундан: «КХДР  санкциялардан қутулиши учун учун қандай талаблар бажариши лозим?» — дея сўрашганида: «Аниқ билмайман. Бунинг учун музокаралар ўтказиш зарур», — дея таъкидлаган.

АҚШ ҳар доим КХДР ўз ядровий ва ракета дастурларини тўхтатиши кераклигини, шундан сўнггина музокараларга ўрин берилиши мумкинлигини айтиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг