Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ яна «бошлади»: Душанбадан Россияга янги санкциялар жорий этилади

АҚШ яна «бошлади»: Душанбадан Россияга янги санкциялар жорий этилади

Оқ уй.

Фото: «korrespondent.net»

АҚШ Суриядаги воқеалар туфайли Россияга қарши яна янги санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Хейлининг сўзларига асосланиб, «CBC News» телеканали хабар қилган.

Хейлининг сўзларига кўра, АҚШ молия вазири Стивен Мнучин бу ҳақдаги қарорни 16 апрель куни эълон қилади. Хейли чекловлар Сурия ҳукуматига кимёвий қуролларни ишлаб чиқаришда қўлланадиган асбоб-ускуна ва технологияларни етказиб берган корхоналарга қарши жорий этилишини маълум қилган.

14 апрель куни АҚШнинг Сурияга ракета ҳужуми асносида президент Доналд Трамп Россияга мурожаат қилиб, руслар «Сурия ҳукумати томонидан кимёвий қуроллар қўлланишини тўхтатиш» ҳақидаги ваъдасини бажармаганини айтганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг