Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда Трампнинг президент сифатидаги рейтинги пастлади

АҚШда Трампнинг президент сифатидаги рейтинги пастлади

Фото:«nymag.com»

Доналд Трампнинг АҚШ президентлиги борасидаги фаолиятига нисбатан ижобий эътироф даражаси пастлади.«Интерфакс» хабарига кўра, бу борадаги эътироф даражаси 39 фоизга тушган, бу ҳақда «NBC News» ва «The Wall Street Journal» нинг ҳамкорликдаги сўровлари натижаларида маълум қилинган.

Шунингдек, 57 фоиз респонтентлар унинг президент сифатидаги фаолиятини маъқулламаслигини билдирган. АҚШ президенти рейтинги АҚШ демократик партиясини қўллаб қувватловчилар орасида ҳам, АҚШ Республикачилар партиясини ёқловчилар орасида ҳам тушган. Бир ой аввал унинг президент сифатидаги фаолиятига ижобий қаровчилар 43 фоизни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, сўров 6 апрелдан 11 апрелгача бўлган муддат ичида 900 нафар вояга етган америкаликлар орасида ўтказилган.  Шу билан бирга, «The Washington Post» ва «ABC News» сўровларига кўра, унинг рейтинг бўйича эътирофи 40 фоиз экани маълум қилинган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг