Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИШИД устидан ғалаба қозонишига бир неча ҳафта қолди

ИШИД устидан ғалаба қозонишига бир неча ҳафта қолди

«ИШИД гуруҳининг мағлубиятига бир неча ҳафта қолмоқда дейиш мумкин» деган генерал.

Фото: CIGR.NET

«Исломий давлат» террорчилик гуруҳи устидан ғалабага бир неча ҳафта ичида эришилади. Бу ҳақда душанба куни «Fox News» телеканали Иордания миллий ҳарбий университетида чиқиш қилган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Жозеф Вотелдан иқтибос келтирган ҳолда хабар қилди, дея ёзмоқда ТАСС.

«ИШИД гуруҳининг мағлубиятига бир неча ҳафта қолмоқда дейиш мумкин», — деди Вотел. Шу билан бирга Фурот дарёси воҳасида ҳали қаттиқ жанглар бўлишини қўшимча қилди.

Америкалик генералнинг сўзларига қараганда, «ИШИД мағлубиятга учраган тақдирда, Сурияда доим мавжуд бўлган муаммолар биринчи ўринга чиқади». Натижада Суриядаги можарога ечим топиш мумкин бўлади, аммо жараён жуда қийин кечади.

Шу муносабат билан телекомпания ИШИД Сурия ва Ироқда деярли тор-мор этилганини, лекин у ижтимоий тармоқлар орқали ўз тарафдорларини терактлар содир этишга тинмай даъват қилаётганини эслатиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг