Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Пхенянга огоҳлантирувчи зарба бериши ҳақида гапиришга ҳали эрта

АҚШнинг Пхенянга огоҳлантирувчи зарба бериши ҳақида гапиришга ҳали эрта

Фото: Рамблер

АҚШ КХДРга нисбатан огоҳлантирувчи зарбалар бериши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Аммо бу нарса унинг раҳбари Ким Чен Инга боғлиқ. Бу ҳақда Мюнхенда давом этаётган хавфсизлик бўйича конференцияда АҚШлик сенатор Жеймс Риш якшанба куни маълум қилди.

«Ҳаммаси бир кишига (Ким Чен Инга) боғлиқ, — деди у. — Президентимизнинг қарорига шубҳа билан қарайдиганлар хато қилишади. Бунинг оқибатини тасаввур қилиш ҳам қийин».

«Ҳозирча огоҳлантирувчи зарабалар ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. АҚШ маъмурияти бунга ҳаракат қилаётгани ҳам йўқ. Можаро жиддий тус олса фалокат юз бериши мумкин», — дея огоҳлантирди Риш. Шунингдек, у Хитойни минтақадаги вазиятни юмшатиш учун фаолроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг