Ар-Риёддаги «The Ritz Carlton» меҳмонхонаси ўз эшикларини яна очмоқда

Ар-Риёддаги «The Ritz Carlton» меҳмонхонаси ўз эшикларини яна очмоқда

Ар-Риёддаги «The Ritz Carlton» меҳмонхонаси

Фото: «Booking.com»

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги машҳур «The Ritz Carlton» меҳмонхонаси 11 февраль куни ўз эшикларини яна меҳмонларга очди. Бу ҳақда «Le Monde» нашри «Reuters»га таяниб хабар бермоқда.

Мамлакатда уч ой олдин бошланган коррупцияга қарши кураш кампанияси пайтида бу меҳмонхона қиролликдаги юқори элита вакиллари учун «олтин қамоқхона»га айлантирилган эди. АҚШ президенти Доналд Трамп Саудияга қилган ташрифи давомида ушбу меҳмонхонада тунаганди.

Айнан ушбу меҳмонхонада қиролликнинг коррупцияда айбланган юқори мартабали шахслари, бир қатор шахзодалар ва собиқ вазирлар уч ой давомида сўроқ қилинган ва ушлаб турилган.

Икки ҳафта олдин ҳибсдаги шахслар ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга розилик бериб оқланганларидан кейин озодликка чиқариб юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг