Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Бирорта идоранинг фаолиятига баҳо берадиган мезон йўқ»

Шавкат Мирзиёев: «Бирорта идоранинг фаолиятига баҳо берадиган мезон йўқ»

«Ўзбекистон 24» телеканали эфиридан скриншот

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халққа мурожаат қилмоқда.

— Бизда бирорта идоранинг фаолиятига баҳо берадиган мезон йўқ, — деди Ўзбекистон раҳбари. — Масалан, ҳозирги кунда мен Иқтисодиёт вазирлиги ёки бошқа бирор бир вазирлик фаолиятига қайси мезон бўйича баҳо беришни билмайман. Йўқ! Шу вақтгача бу Конституцияда ҳам йўқ, қарор ҳам йўқ. Ҳамма яхши, ҳамма ёмон.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида шунинг учун давлат органлари тузилмаси ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш талаб этилаётгани, вазирлик ва идоралар, барча даражадаги ҳокимликлар прогноз кўрсаткичларини белгилашда ўз фаолиятида кутилаётган натижаларнинг аниқ миқдор ва сифат кўрсаткичларини белгилаб олиши лозимлинини таъкидлади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, «энг муҳими, бу борада хатога йўл қўймаслик, чуқур ўйлаб қарор қабул қилиш учун маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича комиссиядан, албатта, ҳар битта вазирлик-идора ижобий хулоса олиши лозим».

Қайд этиш керак, мазкур анжуман «Ўзбекистон-24» телеканали ва Президентнинг «Фейсбук»даги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг