Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ: ИШИД устидан қозонилган ғалабадан сўнг 3,2 миллион ироқлик қочоқ ватанига қайтди

БМТ: ИШИД устидан қозонилган ғалабадан сўнг 3,2 миллион ироқлик қочоқ ватанига қайтди

Ҳарбий амалиёт тугаганидан сўнг мамлакатга қайтиб келаётган қочоқлар сони ортиб бормоқда.

Фото: «blick.ch»

Уруш сабабли ватанини ташлаб кетган 3,2 миллион ироқлик ўз уйига қайтди. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик хабар қилди, деб ёзмоқда ТАСС.

У БМТнинг Гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи бошқармаси маълумотларига асосланиб ушбу маълумотларни келтирган. Унинг сўзларига кўра, ИШИД террористик гуруҳига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт тугаганидан сўнг мамлакатга қайтиб келаётган қочоқлар сони ортиб бормоқда.

«3,2 миллион киши ўз юртига қайтиб келди. Январь ойида бу рақам 2013 йилнинг декабрида инқироз бошланганидан бери ҳозирги пайтда 2,6 миллион кишини ташкил этувчи ироқлик қочқинлар сонидан ошди», —деди Дюжаррик.

Сўнгги ойларда қочоқлар асосан Анбар, Найнаво ва Салоҳиддин вилоятларига қайтиб келишган. Улар қайтиб келганларнинг 82 фоизини ташкил қилган.

ИШИД жангарилари 2014 йилнинг ёзида кенг кўламли жанглар олиб борди. Ўша йилнинг июнь ойида мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри, Найнаво вилоятининг маркази бўлган Мўсул шаҳрини қўлга киритиб, ўз «давлати»нинг пойтахти деб эълон қилдилар.

2015 йилда АҚШ бошчилигидаги терроризмга қарши кураш коалицияси кўмагида Ироқ армияси босиб олинган ҳудудларни озод қилиш кампаниясини бошлади. 2017 йилнинг июль ойида Мўсул шаҳри қайтариб олинди ва ноябрга келиб жангарилар ғарбдаги охирги йирик қалъаси, яъни Рава шаҳридан қувилди. Декабрь ойининг бошларида Ироқ Бош вазири Ҳайдар Ободий мамлакатдаги террорчилик гуруҳига қарши уруш тугаганини эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг