Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Россиянинг Сурия бўйича резолюциясини қабул қилмади

БМТ Россиянинг Сурия бўйича резолюциясини қабул қилмади

Фото: «Nv.ua»

Россиянинг Сурияда АҚШ ва иттифоқчиларининг агрессив ҳаракатини тўхтатиш ҳақидаги резолюциясини БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши қабул қилмади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Ҳужжатга фақат Россия, Хитой ва Боливия овоз берган. Саккиз мамлакат қарши чиққан бўлса, тўрттаси бетараф қолган.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрелга ўтар кечаси АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда кимёвий қурол ишлаб чиқариладиган объектларга зарба беришга буйруқ берди. Ҳарбий амалиётга Франция ва Буюк Британия ҳаво кучлари ҳам қўшилди.

Россия президенти Владимир Путин ушбу авиаҳужумларни танқид қилиб, зудлик билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисини чақиришини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг