Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ бош котиби Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги музокараларнинг қайта тикланишини олқишлади

БМТ бош котиби Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги музокараларнинг қайта тикланишини олқишлади

Бош Ассамблея президенти ҳам ушбу воқеага муносбат билдириб, уни қўллаб-қувватлашини айтган.

Фото: «Minval.az»

БМТ бош котиби ҳамда Бош Ассамблея икки Корея ўртасидаги музокараларнинг қайта тикланишини олқишлашди, дея хабар беради «Европа 1» радиоси.

«Антонио Гутереш икки Корея ўртасидаги музокараларнинг қайта очилишини қутлайди»-дея маълум қилди БМТ матбуот котиби Фарҳан Ҳақ ҳар кунги БМТ матбуот анжуманида. Шунингдек, Бош Ассамблея президенти, Словакия ташқи ишлар вазири Мирослав Лайчак ҳам ушбу воқеага муносбат билдириб, уни қўллаб-қувватлашини айтган.

Чоршанба куни Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий вакили билан учрашув чоғида, Лайчак, Шимолий Кореянинг Жанубий Корея билан музокараларга киришишга тайёрлигидан, шунингдек, қишки олимпия ўйинларида шимолликларнинг иштирок этишлари мумкинлигидан ҳамда музокараларнинг янги йўлаги очилишидан хурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп бугун «Твиттер» саҳифасида икки Корея ўртасидаги музокаралар йўлагининг қайтадан очилишидан хурсанд эканлигини ва бу жуда ажойиб иш бўлганини айтиб ўтган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг