Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарорига мувофиқ Насриддин Эргашевич Нажимов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг  «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди. 

Мазкур агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг