Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бўлcа-бўлмаса пахта экавериш — иқтисодиётни тушунмаслик». Сирдарё вилоятида 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилади

«Бўлcа-бўлмаса пахта экавериш — иқтисодиётни тушунмаслик». Сирдарё вилоятида 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилади

Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар давом эттирилиши, ҳосилдорлиги кам ерларда пахта қисқартирилишини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотиш — иқтисодиётни тушунмаслик. Энди пахтани фақат рентабеллиги бор жойларда экамиз. Худо хоҳласа, икки-уч йилдан кейин бир кило пахтамизни ҳам четга сотмаймиз. Замонавий корхоналар ташкил этиб, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли тайёр маҳсулот қилиб сотамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сирдарё вилоятида ҳам 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилиши, бу ерда анор, узум, нўхат, рапс, соя, аччиқ қалампир каби харидоргир мева-сабзавотлар экилиши қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг