Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Абдулла Арипов қўшни давлатга боради

Бош вазир Абдулла Арипов қўшни давлатга боради

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияси 2018 йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, хизматларнинг эркин савдоси истиқболлари ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Мажлис якунига кўра, Ҳамдўстлик ҳудудида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни назарда тутадиган бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг