Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Сенат мажлиси очилади. Унда тўй-ҳашамларни тартибга солиш масаласи ҳам кўрилади

Бугун Сенат мажлиси очилади. Унда тўй-ҳашамларни тартибга солиш масаласи ҳам кўрилади

Фото: «Trest12.uz»

2018 йил 29 мартда, соат 10.00 да Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилади. Ушбу мажлисда қуйидаги қонунлар кун тартибига қўйилган:

  • «Давлат мукофотлари тўғрисида» (янги таҳрири);
  • «Жамоатчилик назорати тўғрисида»;
  • «Давлат харидлари тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»;
  • «Ўрмон тўғрисида» (янги таҳрири);
  • «Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»;
  • «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида».

«Norma.uz»нинг хабар беришича, бундан ташқари, сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қатор қонунларни кўриб чиқадилар, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (Омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг