Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун янги партиянинг таъсис съезди бўлиб ўтади

Бугун янги партиянинг таъсис съезди бўлиб ўтади

Мамлакатимизда фаолият юритаётган 4 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сафига Ўзбекистон экологик партияси ҳам қўшилади, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шакллангани ҳамда ўтказилган мажлислар ҳақида хабар берилганди.

Бугун, 8 январь куни пойтахтимиздаги Халқаро савдо марказида мазкур янги партиянинг таъсис съезди бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг