Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия Европа божхона иттифоқидан чиқиб кетади

Буюк Британия Европа божхона иттифоқидан чиқиб кетади

Фото: «News.bg»

Буюк Британия савдо вазири Лиам Фокснинг айтишича, «Brexit»(Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши жараёни)дан сўнг мамлакатнинг Европа божхона иттифоқи таркибида қолиш имкони йўқ.

«Биз мустақил иқтисодий сиёсат юритамиз. Шу туфайли Британиянинг ягона марказ томонидан бошқариладиган иттифоқда қолиши мантиқсизликдир. Европа Иттифоқидан чиқишимизнинг сабабларидан яна бири шуки, ўз бозоримизни ўзимиз назорат қилиш ниятидамиз. Бу ишни божхона иттифоқи таркибида туриб амалга ошириб бўлмайди», — дея Фокснинг сўзларини келтирмоқда «Bloomberg TV».

«Вести. Экономика» нашрининг ёзишича, Европа Иттифоқи Буюк Британияга иттифоқдан чиққанидан кейин ҳам 21 ой давомида аъзолик имтиёзларидан фойдаланишни таклиф этган. Бу таклиф «Brexit»дан кейинги мослашув жараёни енгилроқ ўтиши учун билдирилган. Аммо Лондоннинг мазкур муддатда Европа Иттифоқи қонунларини ўз ҳудудида бекор қилиш ғоясини рад этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг