Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Буюк Британия Ўзбекистонга Қуролли кучларни такомиллаштиришда ёрдам беради

Буюк Британия Ўзбекистонга Қуролли кучларни такомиллаштиришда ёрдам беради

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

15 февраль куни Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Буюк Британия мудофаа вазири Гевин Александр Уилямсон билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, учрашувда Ўзбекистон-Буюк Британия алоқалари ҳолати ва кенгайтириш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, ҳозирги хатар ва хавфсизликка таҳдидлар билан курашиш масалалари муҳокама қилинган.

Г.Уилямсон Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги ислоҳотлар жараёнига, жумладан, Қуролли кучларни такомиллаштириш ва ҳарбий хизматчилар малакасини оширишга ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.

Шунингдек, Британия вазири расмий Лондон томонидан 2018 йил март ойида Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг натижаларини қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Ушбу тадбирда халқаро ҳамжамиятда Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлашга ёрдам бериш зарурлиги тўғрисида умумий фикрга эришилган эди.

Бундан ташқари, Г.Уилямсон Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия маслаҳатлашувларини икки томонлама муносабатларнинг муҳим механизми деб атади ва Буюк Британиянинг ушбу йўналишда янада яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қайд этди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг