Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Алланни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Буюк Британия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва жорий йилда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

10-11 июль кунлари Лондон шаҳрида ўтказиладиган ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференсияда Ўзбекистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнгида Вазир Кристофер Алланга унинг элчи сифатидаги саъй-ҳаракатлари ва сермаҳсул фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

Элчи ўз навбатида Ўзбекистон ва ТИВ раҳбариятига ўзининг Буюк Британия дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидага вазифаларини самарали бажаришида кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик изҳор этди, дейилади хабар якунида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг