Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чустлик ёш олимнинг янги тажрибаси Президентни лол қолдирди

Чустлик ёш олимнинг янги тажрибаси Президентни лол қолдирди

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги «Барака мева саноат сервис» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Корхона фаолиятини 2015 йилда ёнғоқ, майиз ва ковулни экспорт қилишдан бошлаган. Ҳозирда бу ерда кунгабоқар, фасол, уруғлик картошка, дурагай маккажўхори, помидор ҳам парваришланмоқда.

Фото: «President.uz»

Жамият томонидан интенсив боғ ташкил этилиб, экспортбоп мевалар етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 9,6 миллиард сўм бўлиб, йилига 4 минг 600 тонна ёнғоқ етиштириш, бир йилда 40 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот олиш режалаштирилган. Ҳосилнинг 70 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.

Президент мазкур корхона имкониятлари билан танишди. Интенсив усулда қурилган иссиқхонани кириб кўрди.

Аэропоника усулида картошка уруғи етиштириш тажрибаси Президентда катта таассурот қолдирди. Ёш олим Шерзод Тошпўлатов татбиқ этган бу усул орқали анъанавий усулга нисбатан 6 баробар юқори ҳосил олиш мумкин.

Фото: «President.uz»

Давлат раҳбари ушбу тажриба асосида Наманганда картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир махсус қарор ишлаб чиқиш, бутун мамлакатимизга ҳосилдор уруғ етказиб бериш бўйича топшириқ берди.

Шу ернинг ўзида 2018-2019 йилларда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, пиллачиликни ривожлантириш, тутзорлар ташкил этиш, қурғоқчил майдонларнинг сув таъминотини яхшилаш, пахтадан бўшаган ер майдонларига бозоргир экинлар экиш, булар орқали вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг