Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлатимиз раҳбари сув спорти мажмуасини бориб кўрди

Давлатимиз раҳбари сув спорти мажмуасини бориб кўрди

Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги сув спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабида қурилган ёпиқ сузиш ҳавзасини бориб кўрди. Президент матбуот хизмати бу ҳақда маълум қилди.

Бу маскан сузиш ва сувга сакраш машқлари учун мўлжалланган. Ҳавзада ташкил этилган 15 ўқув машғулот гуруҳига 170 дан ортиқ ўғил-қиз жалб қилинган. 

 Фото: president.uz

Президент спорт мажмуалари болалар учун қулай ва хавфсиз бўлиши зарурлигини таъкидлади. Шу жиҳатдан мажмуадаги шарт-шароитларни яхшилаш, вентиляция, сув тозалаш ва иситиш тизимларини қайта кўриб чиқиш, бундай лойиҳаларни жаҳон тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича тавсилар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг